Ўзбекистонлик профессионал боксчи Франция вакилига имконият қолдирмади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Франция вакилига имконият қолдирмади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Хуршид Тожибоев фаолиятидаги навбатдаги ғалабага эришди. Профрингдаги 7-жангида Тожибоев франциялик чарм қўлқоп устасига қарши рингга кўтарилди.

Лион шаҳридаги “Palais Des Sports De Gerland” аренада ўтказилган бокс оқшомида Тожибоев мезбон боксчи Каддур Ҳмианига қарши жанг қилиб, рақибини кетма-кет нокдаун ҳолатига туширди ва 6-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Испаниянинг “Адамас” прумоутерлик компанияси ҳисобланган Хуршид Тожибоев профбоксдаги 7-ғалабасига эришди. У 7 та жангининг тўрттасини муддатидан аввал якунлаган. Профрингда 7 та жанг ўтказган Франциялик Ҳмиани эса Тожибоевдан фаолиятидаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!