Ўзбекистонлик бокс мураббийи Қирғиз Республикаси томонидан тақдирланди

Ўзбекистонлик бокс мураббийи Қирғиз Республикаси томонидан тақдирланди

"Париж-2024" Олимпиадасида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек улуга секундантлик қилган бокс бўйича маҳоратли мураббийимиз Акмал Ҳасанов Тошкентда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси форуми доирасида муносиб тақдирланди.

Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми бош котиби Ассол Молдокматова ушбу мукофотни Акмал Ҳасановга топширди.

Тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, мураббийимиз Холматовнинг "Париж-2024" Олимпиадасида финалга қадар етиб борган қирғиз боксчисининг муваффақиятида ўзбек мураббийсининг алоҳида хизматлари бор. Бу, икки давлат, икки қардош халқ ўртасидаги азалий ришталарнинг мустаҳкамлиги, инсонпарварлик, бағрикенглик, дўстона муносабатларнинг янада кенгайиб бораётганининг ёрқин тантанаси бўлди.

Тақдирлаш жараёнида Қирғиз Республикаси мулозимлари мураббийимизга Иссиқкўлга дам олиш учун йўлланма, миллий чопон ҳамда таниқли мўйқалам устаси Сабитжан Бабажанов томонидан чизилган суратни тақдим этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!