Ўзбекистонда йил бошидан бугунга қадар неча киши ЙТҲ қурбонига айлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда йил бошидан бугунга қадар неча киши ЙТҲ қурбонига айлангани маълум бўлди

Бугун, 19 февраль куни ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мултимедиа марказида журналистлар учун брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган  оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари, оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда Бошқарма Ахборот хизмати. 

“Республикамиз ҳудудида жорий йилнинг 18 февраль кунига қадар содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилига назар соладиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан содир этилган ҳодисалар сони 10,5 фоизга ёки 656 тадан 587 тага, уларда вафот этганлар сони 16,1 фоизга ёки 168 нафардан 141 нафарга, тан жароҳати олганлар сони 4,2 фоизга ёки 597 нафардан 572 нафарга камайишига эришилган бўлсада, йўлларимизда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳанузгача юқорилигича қолмоқда” деди О.Саидов.

Шунингдек, брифингда йил бошидан бугунги кунга қадар республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида жами 147 нафар фуқаро вафот этганлиги алоҳида қайд этилди.

Бу каби ноҳуш ҳолатларни барвақт олдини олиш мақсадида, ИИВ ЙҲХББ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган 29 та устувор йўналишлар бўйича профилактик-амалий чора тадбирлар белгиланиб, уларнинг кунлик ижроси бўйича назорат қилиб бориш йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Брифинг давомида журналистлар соҳага оид айрим муаммоли вазиятларни бартараф этиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича таклифлар ҳам беришди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!