Ўзбекистонда коронавирусга чалинган охирги беморнинг аҳволи қандай?

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган охирги беморнинг аҳволи қандай?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарни ташкил қилмоқда.

Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшли  жияни  эканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз,  айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!