Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубий туманлардан жуда илиқ ҳаво оқими киришда давом этади. Мамлакат ҳудудида аввалгидек ҳаво очиқ, ҳарорат 17—20 даража илиқ бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 10—12 даражага юқоридир.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши кутилмоқда, шиддат билан эсганда шамол тезлиги секундига 23—28 метргача етиши мумкин.

9 февраль, якшанба куни, Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган циклон киришни бошлайди. Республика бўйлаб шамолли об-ҳаво сақланиб туради, ҳамма жойда булутлилик ортади.

Шимоли-ғарбий туманлар ва чўлли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Марказий ва жанубий туманлар, шунингдек, Тошкентда кечга яқин кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, лекин шунга қарамай меъёрдан юқори бўлади: кечаси 4—7 даража илиқ, кундузи 14—17 даража илиқ, айрим жойларда ҳарорат 20 даражагача кўтарилади.

Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат кескин пасайиб 3—8 даража илиқ атрофида бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!