Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди

Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди

Шу йил ноябрь-декабрь ойларида “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилади ва ягона тизимга уланади. Бу ҳақда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Ҳамраев Шавкат маълум қилди.

“Бугунги кунда 61 та нуқтага мўлжалланган “Ақлли сув” қурилмалари Ўзбекистонга олиб келинди, шу йил ноябрь-декабрь ойларида улар ўрнатилади ва ягона тизимга уланади”, - деди вазир Халқаро пресс-клубдаги "Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муамоларни ҳал қилишнинг янги даври" мавзусига бағишланган анжуманда.

Унинг таъкидланишича, мамлакатнинг энг кўп сув талаб этадиган ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасидир. Чунки Қорақалпоғистон ери шўр ва аҳолиси шоличилик билан шуғулланади. Бу омиллар ҳудуднинг сувга бўлган талабини оширмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!