Ўзбекистон яқинида динозавр қолдиқлари топилди

Ўзбекистон яқинида динозавр қолдиқлари топилди

Қирғизистонлик олимлар Мюнхендаги Палеонтология музейи олимлари билан биргаликда Тошкўмир шаҳри яқинидаги тоғли чўл ҳудудида йиртқич теропод динозаврларининг қолдиқларини топди. Бу ҳақда «24.кг» хабар берди.

Жониворга «Алпкаракуш кйргйзиcус» номи берилган. Тадқиқот Zoological Journal of the Linnean Society (ZJLS) илмий журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу Қирғизистон ҳудудидан топилган биринчи теропод динозаврига айланди.

Палеонтологларнинг таъкидлашича, «Алпкаракуш кйргйзиcус» қирғиз қаҳрамонлик эпоси «Манас»даги улкан мифологик қуш Алпқорақуш шарафига номланган. Тур «метриакантосауридаэ» деб таснифланган. Метриакантозаврлар ва тероподларнинг бошқа гуруҳлари Жануби-Шарқий Осиёда вужудга келган ва кейинчалик Марказий Осиё ҳамда Европа орқали бошқа қитъаларга тарқалган.

Ўзбекистон яқинида динозавр қолдиқлари топилди

Қолдиқлар тахминан 165 миллион йил аввал Ўрта юра даврида ҳосил бўлган Балбансой қатламлари чўкиндиларида (форма жинс қатламлари тўплами) топилган. Суякларни ўрганиш шуни кўрсатдики, динозавр узунлиги тахминан 9 метрга тенг.

Аниқланишича, динозаврнинг бош суягида кўз бўшлиғи устидаги катта суяк ўсимталари бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Бразилияда энг қадимги динозаврлардан бирининг суяклари топилган эди. Унинг ёши 233 миллион йил деб баҳоланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!