Ўзбекистон – Тожикистон: тиббиёт университетлари ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон – Тожикистон: тиббиёт университетлари ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон – Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форумида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев «Олий тиббий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик ва уни кенгайтириш» мавзусида маъруза қилиб, республикамиз таълим тизимининг ривожланишида халқаро ҳамкорликнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, профессионал таълим ривожи СамДТУ ҳамда унинг халқаро ҳамкорлик дастурлари мисолида намойиш қилинди.

Форум ялпи мажлиси доирасида 50 дан ортиқ битимлар, меморандум ҳамда йўл хариталари имзоланди.

Шу жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ҳамда «Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети» ректори Гулзода Маҳмадшоҳ Қурбонали иштирокида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган икки томонлама меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра икки олий таълим муассасаси ректорлари ўртасида олий ва профессионал таълим жараёнларида ҳамкорлик, академик алмашинувларни ташкил этиш ва биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!