Ўзбекистон — Қирғизистон чегарасида отишма: икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон — Қирғизистон чегарасида отишма: икки киши ҳалок бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди, деб хабар қилди Қирғизистон ОAВлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, Aқси туманидаги Дейрес қишлоғида бир неча қирғизистонлик отда Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар давлат чегара чизиғидан 500 метр масофада Ўзбекистон чегарачилари томонидан аниқланган.

“Контрабандачилар тўхтатиш талабларига бўйсунмади. Тинч аҳолини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачилари қурол ишлатган, натижада икки фуқаро ҳалок бўлган. Қолган ҳуқуқбузарлар Қирғизистон ҳудудига қочиб кетишган”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, қирғизлар қиймати 20 минг доллардан ортиқ контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган. Маълум бўлишича, ўлганлар 38 ёшли О.Б.Т. ва 31 ёшли О.С.Т.лар асли Ўзбекистон фуқаролари, бироқ 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олганлар.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар қўшни давлат паспортларини сақлаб қолишган.

Aйни пайтда давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек қисмида вазият барқарор деб баҳоланмоқда. Контрабандага алоқадор шахслар қидирувга берилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари ўртасидаги келишувга кўра, “юк 200” “Маданият-автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали қирғиз томонига ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!