Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринда

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринда

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринда. Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори — «Платина» (PLATINUM) даражага эришган.

БМТнинг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.

Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory — ODIN) Ўзбекистон 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23 мамлакат, Осиёда Жанубий Корея ва Филиппиндан кейинги учинчи давлат бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!