Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди

Футзал бўйича 2024 йилнинг 17-28 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

"A" гуруҳи
1. Таиланд
2. Вьетнам
3. Мьянма
4. Хитой

"B" гуруҳи
1. Ўзбекистон
2. Саудия Арабистони
3. Ироқ
4. Австралия

"C" гуруҳи
1. Япония
2. Тожикистон
3. Жанубий Корея
4. Қирғиз Республикаси

"D" гуруҳи
1. Эрон
2. Қувайт
3. Баҳрайн
4. Афғонистон

Эслатиб ўтамиз, ушбу қитъа биринчилиги 2024 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

ЖЧ-2024га Осиёдан Ўзбекистондан ташқари 4 та терма жамоага йўлланма берилади. Агар бизнинг жамоа ярим финалга йўл олса, у ҳолда бешинчи ўрин учун ҳам кураш кечади ва айнан ОКда бешинчи бўлган жамоа ЖЧга йўл олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!