Аввалроқ UzAuto Motors 11 декабрь куни «Chevrolet Cobalt» автомобили учун контрактацияни очиши ҳақида хабар берилганди.
Чоршанба куни ўтказилган шартнома бериш жараёни соат 14:48 ҳолатига якунланган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Savdo.uzavtosanoat.uz платформасида GX-Style AT Plus вa GX-Midnight AT модификацияси учун жами 22 003та шартнома тузилди.
Шундан 21 933таси «One-ID» тизимида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар, 70таси эса юридик шахслар томонидан амалга оширилган. Ўз навбатида, реализация қилинган автомобилларнинг 6 574 донаси «GX-Style AT Plus», 15 429 донаси «GX-Midnight AT» ҳиссасига тўғри келади.
Онлайн контрактация жараёнида «UzAutoSavdo» тизимида 22,7 минг киберҳужум амалга оширилди. Платформа фаолиятида узилишлар кузатилмади.
Тизимда бу вақт ичида 6 мингдан ортиқ фаол сеанслар ва сониясида 3 мингдан ортиқ уланишлар қайд этилди. «Cалл-маркази» орқали 1 362 мижоз мурожаати қабул қилиниб, кўриб чиқилди.
«UzAuto Motors» фуқаролардан фирибгарлардан эҳтиёт бўлишларини, эълонлар сайти ва бошқа сервислар орқали «шартнома сотиб олиш» бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликларини сўрамоқда. «UzAutoSavdo» платформасида харидор ёки дилер мижоз маълумотларини ўзгартириш имкониятига эга эмас.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.