Американинг Лос-Анжелес тоифасидаги USS Newport News ядровий сув ости кемаси илк бор Исландия портига кирди.
Business Insider портали хабар беришича, бунга Вашингтон ва НАТОнинг Россиянинг Арктикадаги ҳарбий фаоллиги ошиб бораётганидан хавотирлари сабаб бўлиши мумкин.
АҚШнинг Европа ва Африкадаги ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Стюарт Мункнинг нашрга айтишича, сув ости кемасининг Исландия портига кириши "муҳим аҳамиятга эга, чунки у душманларга АҚШнинг минтақадаги мавжудлиги ҳақида стратегик сигнал беради", шунингдек, АҚШ иттифоқчиларига ишонч беради. Порталнинг қайд этишича, Вашингтон Исландияни Арктика стратегиясининг марказий элементи деб билади.
"АҚШ ўнлаб йиллар давомида у ерда совет, кейин эса Россия сув ости кемалари фаолиятини кузатиш учун базага эга", — дея қўшимча қилди Манч.
Нашрнинг таъкидлашича, 2023 йилда Америка атом сувости кемаси аллақачон Исландия ҳудудий сувларига кириб борган, бироқ бу сафар USS Newport News искалага боғлаб, экипажи қирғоққа чиқиб кетган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.