Уйчи тумани ҳокими мактаб ходимларини пахтага мажбурлаган

Уйчи тумани ҳокими мактаб ходимларини пахтага мажбурлаган

Уйчи тумани ҳокими (вазифасини бажарувчи Муҳаммадаюбхўжа Апақов –таҳририят) туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизматига асосланиб "Turon24" хабар берди.

Ҳоким туманнинг барча мактаб директорларини тўплаб беришни ва улар билан суҳбатлашишини айтган. Мактаб директорлари билан учрашув давомида туман ҳокими пахта теримига бир нафардан ходим чиқишини таъминлашни топширган.

Уйчи тумани халқ таълими бўлими мудири (Шуҳрат Муродов) мактаб раҳбарларига ҳокимнинг топшириғини бажармасликни айтган ва мажбурий меҳнатнинг олдини олган.

2018 йил 2 август куни Наманган вилояти Уйчи туманида тўртта сектор раҳбари ўз вазифаларидан озод этилганди. Туман ҳокими Абдуғани Турдиев ўрнига 14 август куни Муҳаммадаюбхўжа Апақов вақтинча тайинланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!