УХХ Россиядаги йирик ўқ-дорилар омборига ҳужум қилди

УХХ Россиядаги йирик ўқ-дорилар омборига ҳужум қилди

7 июль, якшанбага ўтар кечаси Украина Хавфсизлик хизмати Россия Федерациясининг Воронеж вилояти Сергеэвка қишлоғи яқинидаги дала ўқ-дорилар омборига дронлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда хабардор манбалар НВга хабар берди.

Манбаларга кўра, руслар 9 минг квадрат метр майдонда «ер-ер» ва «ер-ҳаво» ракеталари, танклар ва артиллерия учун снарядлар, шунингдек, ўқотар қуроллар учун ўқ-дорилар қутиларини сақлашган.

Айтилишича, руслар Украинадаги жанглар учун ўз қўшинларига ўқ-дориларни шу омборхонадан етказиб беришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!