«Ўхшаши йўқ лойиҳа». Ўзбекистонга етти иқлимдан шоир-ёзувчилар келди

A A A
«Ўхшаши йўқ лойиҳа». Ўзбекистонга етти иқлимдан шоир-ёзувчилар келди

Бир гуруҳ кўнгиллилар асос солган «Ёзувчи/маданият ходими резиденцияда» дастури доирасида Ўзбекистонга дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан ижодкорлар ташриф буюрди.

24 октябрдан 7 ноябрга қадар давом этадиган дастур давомида меҳмонлар юртимиз бўйлаб мушоира, бадиий ўқиш кечалари, ижодий учрашувларда қатнашадилар, кутубхона, адабиёт ва уй-музейлари, диққатга сазовор тарихий жойларга саёҳат қиладилар.

Бу йилги ижодий дастурда Юсуке Мияке (Япония), Рашида Исмоилий (АҚШ), Нурдуран Думан (Туркия), Соня Манойлович (Хорватия), Элис Сун-Куа (Филиппин), Aнна Ломбардо (Италия), Решма Рамеш (Ҳиндистон), Алексис Берно (Франция), Неше Яшин (Кипр) ва бошқа ижодкорлар иштирок этмоқда.

«Ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни ёзинг!»

Дунё аҳли манфаатга муккасидан кетган, моддий неъмат бирламчи ўринга чиққан ҳозирги паллада адабиёт, сўз санъатига ошно бўлиш, бу каби ижодий дастурларни амалга ошириш маънавий жасорат бўлиб туюлади.

82 ёшни қоралаган Патришиа Бернард – 80 дан зиёд китоб муаллифи. Австралиялик адиба инсоният қисмати, умр моҳияти каби азалий мавзуларни ўзига хос йўсинда бадиий тадқиқ этиб келади. Ёзувчи ижодий бисотида кенжа авлод ўқувчиларига аталган асарлар ҳам талайгина. Унинг «Дарбадар» романи Австралиядаги нуфузли «Ауреалис» мукофотининг «Энг яхши роман» номинациясига номзод асарлар рўйхатидан жой олган.

«Гоҳида «Энди Адабиёт ўлади» деган иддаоларни эшитиб қоламан. Албатта, бугун китоб ўқиш урфдан қолгани, мутолаадан бегона авлод ўсиб улғаяётганини инкор этиб бўлмайди. Масалан, менинг ватаним Австралияда ҳам уяли алоқа телефони сабаб бутун бир авлодни бой бермоқдамиз. Менинг болалик кезларим хонадонларда телефон аппарати йўқ эди. Ҳар бир кўчада телефон будкаси бўлар, зарурат туғилса ўша телефондан фойдаланар эдик. Ҳозир-чи? Ҳар бир одамнинг, ҳатто она усти оғзидан кетмаган боланинг қўлида телефон! Тараққиётга асло қарши эмасман. Аммо қўлингизда «барча саволларга жавоб беришга қодир» смартфон бўлар экан, тасаввурингиз ғариблашади, маҳдудлашади», – дейди Патришиа Бернард «Xabar.uz» мухбири билан суҳбатда.

«Ўхшаши йўқ лойиҳа». Ўзбекистонга етти иқлимдан шоир-ёзувчилар келди

Патришиа Бернард Абдулла Қодирий уй-музейида.

Унга кўра, ҳозирги паллада адабиёт олдидаги асосий вазифа инсоният, хусусан, ёш авлодда тасаввур салоҳиятини қайта уйғотиш бўлиб қолмоқда.

«Замонавий алоқа воситалари фарзандларимизнинг тасаввур кучини йўққа чиқармоқда. Шу боис ҳозир таълим ҳам, адабиёт ҳам боланинг тасаввур ҳудудларини кенгайтириш, тахайюл кучини оширишга йўналтирилиши керак», – дейди у.

П.Бернард фикрича, адабиёт жамиятда яна қайта халоскорлик, етакчилик ролини қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун эса қалам аҳли фақат ва фақат ҳақиқатни ёзиши талаб этилади.

«Ижод аҳли ҳар қандай вазиятда ҳам ҳақиқатни бош мезон деб билиши керак. Дунёда янада катта ҳудуд, янада катта қудратга эга бўлиш йўлида урушлар кечаётган бизнинг давримизда ҳақиқатга садоқат, рост сўздан чекинмаслик талаби икки карра ошган. Одамларнинг китоб ўқимай қўйгани, китоб адади тушиб бораётгани каби муаммоларга қарамай, ҳақиқатдан ёзишдан чекинмаслигимиз керак. Ана шунда адабиёт ҳам қайта туғилади. Эҳтимол, бу кечроқ рўй берар, балки бизга ўша ёруғ кунни кўриш насиб этмас. Аммо ижодкор жиллақурса виждони қаршисида уялмаслик учун ҳам ёлғондан парҳез қилиши керак», – дейди дунёнинг етти иқлимини кезиб чиққан тажрибали адиба.

«Халқ пули фестивалларга совурилишига қаршимиз»

Ўнлаб мумтоз ва замонавий ўзбек ижодкорлари асарларини инглиз тилига таржима қилиб чоп эттирган шоир ва таржимон Аъзам Обид «Ёзувчи/маданият ходими резиденцияда» ижодий лойиҳасининг асосчиси ҳамдир.

2018 йил октябрь ойида тажриба тариқасида жорий этилган дастур доирасида ҳозирга қадар ўнлаб давлатлар ижодкорлари юртимизда меҳмон бўлди.

Эътиборга молик жиҳати, Uzbekistan’s Literature and Art Bridge (Ўзбекистонни дунё адабиёти ва санъати билан боғловчи кўприк) дея рамзий ном билан аталган дастур бюджет маблағларисиз, кўнгиллиларнинг ҳиммати эвазига амалга оширилмоқда. Иштирокчилар ҳам меҳмонхонада эмас, балки ўзбекистонлик футувватли ижодкорларнинг уйларида яшашади.

«Биз давлатдан бир тийин ҳам олмаймиз. Зотан, бу – уникал волонтёрлик ва ватанпарварлик дастуридир. Биз форумлар, конференциялар, фестивалларга халқ пули совурилишига қаршимиз. Биз халқ пули – давлат бюджети маблағлари таълим, соғлиқни сақлаш ва яхши ҳақ тўланадиган иш ўринлари очиш учун йўналтирилиши лозим деб биламиз», – дейди лойиҳа ташаббускори Аъзам Обид.

«Ўхшаши йўқ лойиҳа». Ўзбекистонга етти иқлимдан шоир-ёзувчилар келди

Аъзам Обид меҳмон ижодкорлар билан.

UzLAB ташаббусидан кўзланган мақсад – адабий, маданий алмашув, ўзбекистонлик ёзувчи, шоир, рассом ва маданият соҳаси вакилларига хорижлик ҳамкасблари билан мулоқот ўрнатиш учун имконият яратиш, мунтазам ҳамкорлик қилиш, кўргазмалар ўтказиш, китоблар чоп этишдан иборатдир.

«Бир дўстим баъзан каттагина маблағ сарфлаб, адабиёт ва санъат ривожи учун қилаётган шунча мустақил ҳаракатингиз, тавсияларингиз, ҳар хил дастур ва лойиҳаларингиз кимларгадир юқяптими, деб сўраяпти. Қисқа жавобим бундай: Ҳа, алҳамдулиллаҳ, ижодкорларимизнинг фикри ўзгармоқда, тиниқлашмоқда, зўр нарсалар ёзяпсиз, деб руҳланмоқда. Ғоялар, лойиҳалар ривожлантирилиб, давом эттирилсагина муваффақиятлидир. Митти жуссаси билан улкан гулханни ўчириш учун бир томчи сув ташиган чумолини эслангиз. Ўзимни ўша чумолидай сезаман гоҳо. Парвардигори Олам ҳар бандасидан унинг кучига қараб ҳисоб сўрайди. Менинг кучим етгани шу. Мен жим турмаяпман!» – дейди А.Обид.

Ўтган дастурлар натижаси ўлароқ, юртимиз адибларининг шеърий ва насрий асарлари хорижий тилларда дунё юзини кўрди. Дунё матбуотида ҳам юртимиз маданияти, санъати ва адабиётига оид мақолалар чоп этилмоқда. Вақт ўтган сайин мазкур дастур ўзбек ва жаҳон адабиёти ўртасида мустаҳкам кўприкка айланмоқда.

Дарвоқе, хорижлик адибларнинг юртимиз бўйлаб ижодий сафари «Митти кўприк» каналида ёритиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Аъзам Обид UzLAB дастури доирасида Нобель мукофоти соҳиби бўлган ижодкорлар – Ўрхон Помуқ, Ҳерта Мюллер ва Мо Янни юртимизга таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.