Уханда транспорт алоқалари қайта тикланди

Уханда транспорт алоқалари қайта тикланди

Хитой ҳукумати Ухан билан транспорт алоқаларини тўлиқ тиклади - аҳолига шаҳарни тарк этишга рухсат берилди. Коронавирус пневмонияси келтириб чиқарган эпидемиянинг марказига айланган Хубэй провинциясининг маъмурий маркази 76 кунда карантиндан чиқди.

Бу ҳақда «ChinaMorningPost» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, транспорт чекловларини олиб ташлашнинг биринчи кунидаги аксарият чипталар Гуандунда сотиб олинган. Бугундан бошлаб шаҳарда ҳаво, сув, темир йўл ва автомобиль транспортининг нормал ишлаши тўлиқ тикланади.

Шу билан бирга, Ухан шаҳрида баъзи чекловлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда - шаҳарга халқаро рейслар ҳали ҳам тўхтатилган ва Пекинга тўғридан-тўғри рейслар ҳали ҳам амалга оширилмаяпти.

Шаҳарда профилактика чоралари давом этмоқда. Кинотеатрлар, китоб дўконлари, барлар, спорт заллари ва кўнгилочар марказлар ҳанузгача ёпиқ. Ресторан ва кафеларда фақат етказиб бериш хизмати ишламоқда.

Аҳоли жамоат жойларида ниқоб тақиши ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши шарт. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимияти эпидемик вазият яхшилангани сайин, қолган чекловлар ҳам олиб ташланишига ишонтирмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!