Уруш хавфи ортмоқда: АҚШ Эронни бир зарб билан йўқ қилмоқчи

Уруш хавфи ортмоқда: АҚШ Эронни бир зарб билан йўқ қилмоқчи

Президент Дональд Трамп Эрон томонидан АҚШга ҳужум уюштириладиган бўлса, Форс кўрфазини бир зарб билан йўқ қилиб юборишини маълум қилди.

"Qalampir" нашрига кўра, "Эроннинг бирорта америкаликка қиладиган ҳар қандай таҳдиди биз томонимиздан катта оғриқ билан қабул қилинади. Бу эса бир қанча ҳудудларнинг вайронагарчиликка юз тутишини англатади", деб ёзди Трамп Twitter'даги саҳифасида.

Шунингдек, у 2015 йилда Эрон билан ядровий келишувни имзолаган АҚШнинг собиқ раҳбарияти Обама ва Жон Керриларни эслаб ўтди. "Энди ҳеч қандай Обама ва Жон Керри йўқ", деб қўшимча қилган амалдаги Президент. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Дональд Трамп қарори билан АҚШ ядровий келишувдан чиққан эди.

Аввалроқ, расмий Вашингтон Эронни расмий Лондон ва расмий Ар-Риёд ёрдамида Уммон кўрфазидаги нефт танкерларига ҳужум қилганликда айблаб чиққан эди. Расмий Теҳрон эса бунга алоқадор эканлигини рад этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!