Ўлдирилган журналистлар сони ортиб бормоқда

Ўлдирилган журналистлар сони ортиб бормоқда

Исроилнинг Ғазо сектори блокадасига уюштирган ҳужумларида яна беш нафар фаластинлик журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Охирги 12 соат ичида Deep Shot Medya продюсерлик компанияси директори Сади Мудеввиҳ, компания журналисти Эдиб Суккар, Фаластин медиа компанияси ходимлари Резак Абу Шекиан ва Эмжад Жеҳжуҳ, шунингдек, радиостанцияда ишлаган унинг рафиқаси. Вефа Абу Дабан ислом университети талабалари Исроил ҳужумлари қурбонига айландилар.

❗️2023 йил 7-октабрда можаро бошланганидан бери Ғазо секторида Исроил кучлари томонидан ўлдирилган журналистлар сони 158 кишига етди.

Тиббий манбаларга кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги журналист Эмжад Жеҳжуҳнинг уйига зарба бериб, бир оиладан тўққиз киши, жумладан журналистнинг рафиқаси ҳалок бўлган.

Аввалроқ Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати Исроилни журналистларни қасддан ўлдиришда айблаб, бу «Фаластин овозини ўчириш, ҳақиқатни яшириш ҳамда минтақавий ва халқаро ОАВда маълумотлар тарқалишига йўл қўймаслик» учун қилинаётганини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!