Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Деҳлига келди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Деҳлига келди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Субраҳманям Жайшанкарнинг таклифига биноан Ҳиндистон пойтахти Деҳлига ташриф буюрди.

Кулеба Х ижтимоий тармоғида музокаралар чоғида Украинанинг «тинчлик формуласи» га алоҳида эътибор беришини айтди.

Украиналик вазирнинг Ҳиндистонга ташрифи ҳақида биринчи бўлиб ҳинд оммавий ахборот воситалари манбаларга таяниб хабар тарқатди. Хусусан, The Hindu нашрининг 19 март куни хабар беришича, ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларда, жумладан, Ҳиндистон фуқароларини Россия томонидан Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда қатнашиш учун ёллаш ҳолатлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!