Украина қуролли кучларининг Қора денгиз флотига муваффақиятли ҳужумларидан кейин Россия ҳарбий кемаларини қайта жойлаштирди — Буюк Британия разведкаси

 Украина қуролли кучларининг Қора денгиз флотига муваффақиятли ҳужумларидан кейин Россия ҳарбий кемаларини қайта жойлаштирди — Буюк Британия разведкаси

Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, аввалроқ Севастопол бандаргоҳида жойлашган Россия ҳарбий-денгиз кучларининг йирик ва замонавий кемалари шарқий ҳудудларга кўчирилган.

Россиянинг ўз йўқотишларини камайтиришга уринишларига қарамай, Украина Қуролли кучлари Россия Қора денгиз флотининг минтақадаги етакчилик қобилиятини заифлаштиришда муваффақиятли ҳаракатларни давом эттирмоқда, дейилади баёнотда.

Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг 24 март куни Қрим ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида Россия Қора денгиз флотининг алоқа маркази, иккита йирик десант кемаси, танклар ва разведка кемаси зарар кўрган, ҳужумнинг натижаси сунъий йўлдош тасвирлари орқали тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!