Украина Мудофаа вазирлиги ўз фуқароларини Ғазодан эвакуация қилиш якунланганини маълум қилди

Украина Мудофаа вазирлиги ўз фуқароларини Ғазодан эвакуация қилиш якунланганини маълум қилди

Украина Ғазо секторидан эвакуацияни якунлади ва жами 304 нафар украиналикни олиб чиқди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (GUR) хабар берди.

“Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Ғазо секторидан фуқароларимизни қутқариш операцияси муваффақиятли якунлангани, натижада 315 киши хавфли ҳудуддан олиб чиқилди: 304 нафар украиналик, 2 нафари фаластинлик, 9 нафари Молдова фуқаролари”, - дейилади GUR сайтида чоп этилган хабарда.

Департамент маълумотларига кўра, олиб кетилганлар орасида жароҳат олган икки киши, саратон касаллигига чалинган бемор, ҳомиладор аёл ва анклавда Украина разведкаси ходимларини мувофиқлаштирган икки фуқаро ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!