Уч ўсмир ҳаммом қурилиши учун ўғирлаб кетилди

Уч ўсмир ҳаммом қурилиши учун ўғирлаб кетилди

Москвада сауна қуриш учун уч нафар ўсмир ўғирлаб кетилди, дея хабар беради TASS.

Ҳодиса 22 май куни Щелковск йўлида содир бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, уч номаълум шахс уч нафар ўсмирни зўрлик билан кўп қаватли уйга олиб киришганда, кейин сауна қуриш ишларида иштирок этишга мажбур қилишган.

Бахтига, ўсмирлар қочишга муваффақ бўлишган. Воқеа ҳақида ота-оналарга гапириб беришганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишган.

Хабарларга кўра, "Бир гуруҳ одамларнинг зўрлик ишлатиб, икки ёки ундан ортиқ одамни ўғирлаши" моддаси билан тергов бўлимига 3 нафар гумонланувчи олиб келинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!