Твиттер динни таҳқирловчиларга қарши курашда аккаунтни тўхтатиб қўйишини айтди

Твиттер динни таҳқирловчиларга қарши курашда аккаунтни тўхтатиб қўйишини айтди

"Твиттер" микроблоглар маъмурияти платформадан фойдаланиш қоидаларини кенгайтириб, дин, миллат, ижтимоий келиб чиқишини таҳқирловчи сўзларга қарши қўшимча чораларни жорий этган.

"Бугун биз ирқий, этник  келиб чиқиши ёки миллатига нисбатан инсон қадр-қимматини камситадиган сўзлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича сиёсатимизни кенгайтирмоқдамиз" дейилади баёнотда.

Ижтимоий тармоқ маъмурияти қоидаларни бузган "ҳақоратли контентга" эътибор қаратиб, шу мазмундаги ёзишмаларни олиб ташлашга ҳаракат қилади.

"Aгар тармоқ фойдаланувчиси бир неча марта "Твиттер" қоидаларини бузса, биз уни вақтинча блоклашимиз ёки аккаунтни тўхтатиб қўйишимиз мумкин", дея огоҳлантиради маъмурият.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!