Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга келди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Turkmenistan Airlines’га тегишли Boeing 737-7GL самолёти келиб қўнди, деб хабар берди «Новости Ташкентского неба» Telegram канали.

Ашхобод шаҳридан халқаро парвозни амалга оширган самолётда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов учиб келди. У Тошкентда 29 ноябрь куни ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Томонлар, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Учрашув сўнгида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!