Туркманистон президенти 48 соат комада бўлган

Туркманистон президенти 48 соат комада бўлган

Бир неча кун олдин ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида тарқалган миш-мишлар мутлақо ёлғонлиги тўғрисида расмий маълумот берилганди. Янги хабарларга кўра, "Аракадаг" комада бўлган.

ERKIN TÜRKMENISTAN ютуб-каналининг хабар беришича, Гурбангули Бердимуҳамедов икки кун кома ҳолатида бўлган, дейди "to'g'ri.uz".

Кома ҳолати икки куни давом этди

Ушбу каналнинг янги юклаган видеосида айтилишича, 20-21 июль кунлари "Аркадаг" комада бўлиб, 22 июль куни ҳушига келган. Шу қатори, муаллиф аввалроқ давлат раҳбарининг ўлими ҳақида нотўғри маълумот бергани учун узр сўради.

Могеринини ТИВ раҳбари кутиб олган

Айтиб ўтиш жоизки, бундай хабарларнинг тарқалишига Туркманистон раҳбарининг 5 июль куни таътилга чиққани ва 6 июль куни Европа Иттифоқи Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашувда иштирок этмагани бўлди. Мамлакат Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Могерини билан музокаралар ўтказган.

Илгарироқ, Togri.uz Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан боғланиб мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломатлиги билан боғлиқ турли хабарларга ойдинлик киритган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!