Туркияда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ватандош хотин-қизлар билан мулоқот килинди

Туркияда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ватандош хотин-қизлар билан мулоқот килинди

Туркияда бўлиши давомида жиноят содир этишда айбланган ёки жиноий жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиш мақсадида жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Истанбулдаги Мармара аёллар ёпиқ жазони ижро этиш муассасасига ташриф амалга оширилди.

Муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, Туркия қонунчилиги доирасида рухсат этилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек мажбуриятлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

Бу ердаги 8 нафар ватандошларимиздан 4 нафари турли хил йилларга хукм қилинган бўлиб, қолганларининг суд жараёнлари давом этаётганлиги туфайли тегишли консуллик-ҳуқуқий ердам кўрсатилди.

Шунингдек, муассаса раҳбарияти билан келгусида Бош консулхона томонидан мунтазам ташрифларни амалга ошириш, ватандошларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Шу ўринда, Туркияда вақтинчалик бўлиб турган ватандошларимиздан маҳаллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ҳар қандай ҳолатда полициядан бу ҳақда Бош консулхонага кечиктирмасдан расмий хабар беришни талаб қилиш зарурлиги эслатиб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!