Turkish Airlines 10 йиллик танаффусдан сўнг Ливияга парвозларни қайта тиклади

Turkish Airlines 10 йиллик танаффусдан сўнг Ливияга парвозларни қайта тиклади

Turkish Airlines хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли 10 йиллик танаффусдан сўнг Ливияга парвозларини қайта бошлади.

Бу ҳақда Ливиянинг Al Wasat ахборот портали хабар берди.

Унга кўра, авиакомпаниянинг биринчи самолёти Триполидаги Митига халқаро аэропортига қўнди. Ливия Миллий Бирлик Ҳукумати Транспорт вазири Муҳаммад ал-Шаҳуби байрам муносабати билан ўтказилган маросимда сўзлаган нутқида Turkish Airlines парвозларининг қайта тикланиши "бошқа халқаро авиакомпаниялар учун далда берувчи қадам" эканлигини айтди.

Al Wasat хабарига кўра, турк компанияси Ливиянинг бошқа шаҳарлари – Мисурат ва Бенғозига ҳам парвозларни қайта йўлга қўйиш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!