Турк компаниялари Россия учун зарур маҳсулотларни етказиб бермоқда

Турк компаниялари Россия учун зарур маҳсулотларни етказиб бермоқда

Ўтган йил давомида турк компаниялари Россияга мамлакат армияси учун зарур бўлган 18 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар етказиб берди, деб ёзади The Wall Street Journal.

Туркиянинг камида 13 компанияси Россияга электроника, эҳтиёт қисмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилган. Камида учта ҳолатда, Америкада ишлаб чиқарилган товарлар ҳам етказиб берилган.

Ушбу товарларнинг харидорлари Украинага кенг кўламли бостириб киришда иштирок этганликлари учун АҚШ санкциялари остида бўлган ўнта рус компанияси бўлган.

Улар орасида Россия флоти учун қурол ишлаб чиқарувчи "Тактик ракеталар" корпорациясининг шўба корхонаси ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқарувчи "Промтехнология" компанияси мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!