Америкалик миллиардер Илон Маск Bloombergʼга берган интервюсида беш йилдан кейин ҳам Tesla’ни бошқаришни давом этишини, аммо сиёсатдан кетмоқчи эканини маълум қилди. Маскнинг сўзларидан кейин Tesla акциялари 3,6 фоизга кўтарилди.
Илон Маск — Дональд Трамп маъмуриятида АҚШ Ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) куратори. Унинг президент билан яқинлиги ва янги лавозимда амалга оширган ишлари, жумладан, давлат хизматчиларини оммавий равишда ишдан бўшатишлар кўплаб тандиқларга сабаб бўлмоқда. АҚШ ва бутун дунё бўйлаб Маскнинг DOGE’даги фаолияти сабаб ишлаб чиқарувчига қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Инвесторларни тинчлантириш мақсадида бизнесмен келажакда сиёсатга «камроқ вақт» ажратишга ваъда берди. Апрелда у Оқ уйдаги иш фаолиятини ҳафтасига бир-икки кунга қадар қисқартиришини айтганди. Оқ уй аппарати раҳбари Сюзан Уайлснинг сўзларига кўра, Маск DOGE’даги фаолиятини деярли масофадан туриб бажармоқда.
Миллиардернинг сўзларига кўра, у Tesla акцияларига кўпроқ бойлик орттириш мақсадида эгалик қилиш ниятида эмас. «Бу пул масаласи эмас. Бу компания келажагини оқилона назорат қилиш масаласидир», — дейди у.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Баъзи ижтимоий медиа платформаларида "Исроил фуқаролик самолётлари паркининг бир қисми Туркияда жойлашган" деган иддаолар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.