Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ билан ядровий музокаралар янги келишувга олиб келишига шубҳа билдирди ва Америка томони уранни бойитиш бўйича “ортиқча ва ғазабнок” талаблар қўяётганини айтди.
"Биз бу ҳеч қандай натижага олиб келади деб ўйламаймиз. "Биз нима бўлишини билмаймиз", деди Оятуллоҳ Али Хоманаий .
АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада Эрон Уммон воситачилигида 12 апрелда бошланган музокараларнинг тўрт раундидан сўнг келишув шартларига “кўринишидан рози бўлганга ўхшайди” деди. Аммо шу ҳафта охирига режалаштирилган музокараларнинг янги босқичи олдидан Эрон элчиси америкалик ҳамкасбининг Теҳрон бойитилган уран ишлаб чиқаришни тўхтатиши кераклиги ҳақидаги даъвосини рад этди.
Трамп Эронни агар музокаралар муваффақияцизликка учраса, АҚШ ва Исроил томонидан ҳарбий ҳаракатлар бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Эрон ядро дастури фақат тинч мақсадда эканлигини таъкидламоқда. Аммо етти йил аввал янгиланган АҚШ санкцияларига жавобан Эрон жорий ядровий келишувда белгиланган чегараларни бузди ва етарли даражада юқори даражада бойитилган уранни захирага олди.
Феврал ойида МАГАТЭ Эрон 60 фоизгача бойитилган 275 килограммга яқин уран заҳирасига эга бўлгани ҳақида огоҳлантирган эди. Агар 90% гача бойитилган бўлса, уран назарий жиҳатдан олтита ядровий бомба ясаш учун ишлатилиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.