"Реал" "Атлетик" вингери Нико Уильямсни сотиб олиши мумкин.
Marca хабарига кўра, Испания терма жамоаси сафидаги 22 ёшли Европа чемпионининг номи "Мадрид" раҳбарлари орасида тобора кўпроқ тилга олинмоқда. Клуб трансфер имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.
"Қаймоқранглилар"га Уильямснинг профили жуда ёқади - у ёш, портловчи ўйинчи, оммавий ахборот воситаларида катта таъсирга эга, спорт ва тижорат салоҳиятига эга. Унинг Испания терма жамоаси аъзоси экани ҳам "Реал" учун плюс.
Футболчининг "Атлетик" билан шартномасида бадал пули - 58 миллион евро кўрсатилган. Клубдагиларнинг фикрича, Уильямснинг хариди трансфер бозорида яхши имконият бўлиб, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Бундан ташқари, "Мадрид" Никонинг "Барселона"нинг асосий мақсадларидан бири бўлганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу трансфер қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини баҳоламоқда. Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" ёзда Уильямсни сотиб олмасликка қарор қилгани, бунга пул етишмаслиги ва ҳужум чизиғидаги яхши ўйин сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Агар испаниялик футболчи келса, "Реал"дан кетиш учун асосий номзод бразилиялик Родриго бўлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.