Тўланмай-тўланмай хирмонга айланган қарз

Тўланмай-тўланмай хирмонга айланган қарз

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси органлари томонидан  солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муаяйн ишлар олиб борилмоқда. Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
"Боёвутагросервис" МТМга солиқ қарздорлиги 158 947 381 сўмни ташкил этади. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган давлат рақами 20 177 ОАА автомашинаси борлиги аниқланган. Тегишли тартибларда хатланган ушбу автомашина мол-мулклар баҳоловчи ташкилот  томонидан 82 495 000 сўмга баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилди. Сотувдан тушган пуллар солиқ қарздорлигини бартараф этишга қаратилиши тайин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!