“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берар экан.
"Маълум бир нуқтада мен уларнинг (тарифлар - таҳр.) кўтарилишини истамайман, чунки маълум бир нуқтада одамлар сотиб олмаслиги учун шундай қиласиз. Шунинг учун мен уларни юқорироқ ёки ҳатто маълум даражага кўтаришни истамаслигим мумкин. Одамлар сотиб олиши учун, маълум бир нуқтада эса сотиб олишмайди", - деди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, у ТикТок битимини Хитой билан савдо вазияти ҳал этилмагунча қолдирмоқчи. "Бизда ТикТок бўйича келишувимиз бор, бироқ у Хитойга қарам бўлиб қолади, шунинг учун ҳаммаси ҳал бўлгунга қадар келишувни тўхтатиб турамиз. Ва менимча, бу Хитой учун яхши келишув. ТикТок бўйича келишув Хитой учун яхши. Ва менимча, улар биздан келишувга эришишимизни хоҳлашади", - деди президент.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.