Трамп Хитой борасида афсусда! Нега?

Трамп Хитой борасида афсусда! Нега?

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой маҳсулотларига бож миқдорини янада баландроқ оширмаганига афсусланмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришэм.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан музокаралар чоғида Трампдан Хитой билан савдо уруши кескинлашиши муносабати билан у бирор нимадан афсусланмоқдами ёки йўқми, деб сўрашди. АҚШ президенти бу саволга тасдиқ жавобини берди. Шундан сўнг қатор ОАВлар Трамп Хитой билан савдо урушидан афсусда эканлигини ёзиб чиқди.

"Унинг жавоби нотўғри талқин қилинган. Президент Трамп божларни янада баландроқ кўтармаганлигидан афсусда эканлигини билдирган", - дейилади Оқ уй матбуот котибининг баёнотида.

Аввалроқ Трамп АҚШ 1 сентябрдан Хитойнинг 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож миқдорини аввал режалаштирилганидек 10 фоизга эмас, 15 фоизга, 1 октябрдан эса 250 млрд долларлик маҳсулотларига 25 эмас, 20 фоизга оширилишини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!