АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Миллий гвардия фахрийси ва Fox News телеканали бошловчиси Пит Хегсетни Пентагон раҳбари лавозимига кўрсатишдан бош тортиши мумкин. Бунинг ўрнига Флорида губернатори Рон Десантис Мудофаа вазири бўлиши мумкин.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Бунга Республикачиларнинг Хегсетнинг ўтмишдаги зўрлаш айбловлари юзасидан хавотири сабаб бўлди, бу эса унинг АҚШ Сенати томонидан тасдиқланишига шубҳа туғдирди.
Энди The Wall Street Journal манбаларига кўра, Флорида губернатори тайинлаш масаласи яқин 48 соат ичида ҳал қилиниши керак. Унинг ўзи аллақачон Пентагон раҳбари лавозимига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинган.
Десантис Трампнинг Республикачилар партиясидан президентликка номзоди учун рақиби эди, бироқ у январь ойида пойгадан чиқди ва рақибини маъқуллади.
Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.