Трамп ФҚБ, Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон раҳбарларини ишдан бўшатмоқчи

Трамп ФҚБ, Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон раҳбарларини ишдан бўшатмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи муддатга қайта сайланган тақдирда, миллий хавфсизлик соҳасидаги бир неча юқори лавозимли амалдорларни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Axios” ўз манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, Трамп Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рэй, Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел ва мудофаа вазири Марк Эсперни ишдан бўшатмоқчи.

Таъкидланишича, режалаштирилган алмаштиришлар рўйхати анча катта, аммо ишдан бўшатиш бўйича ушбу учта номзод устувор аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, манбага кўра, Марказий разведка бошқармаси директори Хаспел сайловда ким ғолиб бўлишидан қатъи назар, шахсан кетишни ўйламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!