Трамп: "Бу масхарабоз ва омадсизлар қанчадан-қанча яхши одамларга зиён етказишди!"

Трамп: "Бу масхарабоз ва омадсизлар қанчадан-қанча яхши одамларга зиён етказишди!"

АҚШ президенти Дональд Трамп ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Коми, унинг ўринбосари Эндрю Маккейб ва яна икки ходимини танқид қилди ва уларни "масхарабозлар ва омадсизлар" деб атади.

"Кун" нашрининг хабар беришича", ФҚБ ҳозирда ишдан четлаштирилган Коми, Маккейб, Питер Стржок ва унинг гўзал маъшуқаси Лиза Пейж ва бошқалар томонидан путур етказилган аввалги обрўсини тиклай олармикин? Бу масхарабоз ва омадсизлар ФҚБдаги қанчадан-қанча яхши одамларга зиён етказишди!" –дея қайд этди Трамп.

"ФҚБ нима учун Маккейбнинг матнли хабарини Judicial Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ёки бошқа ҳукумат муассасаларига бермаяпти? ФҚБ бирорта ҳам хабарни тақдим этмаслигини билдирди. Улар нимани яширишяпти? Маккейбнинг хотини Хилларининг одамларидан унинг сайлов кампанияси даврида яхшигина маблағ олган", - деб ёзди у Twitter’да.

Июнь ойида АҚШ адлия вазирлиги бош инспектори маъмурияти Маккейб терговчилар ва ФҚБ бош директорини тўрт марта чалғитгани, уларнинг учтасини у қасам ичган ҳолда содир этганини маълум қилди. Бу ОАВга махфий маълумотларни бериш бўйича суҳбат ва сўроқ жараёнида юз берган. Айни вақтда прокуратура Маккейбнинг бу орқали жиноят содир этган-этмаганлигини аниқлашга уринмоқда. Қонунга кўра, ёлғон кўрсатма бериш беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади, ФҚБнинг собиқ директор ўринбосари ҳеч кимга ёлғон гапирмаганини таъкидламоқда.

Стржок эса ФҚБда контрразведка масалалари билан шуғулланган ҳамда Трампнинг Россия билан алоқаларини текшириш билан шуғулланаётган махсус прокурор Роберт Мюллер жамоасида ишлаган. Аввалроқ ОАВ Стржок ва у билан ўзаро ишқий алоқада эканлиги айтилган унинг ҳамкасби, ФҚБ юристи Лиза Пейж ўртасидаги электрон ёзишмаларни эълон қилганди. 2016 йилда ёзилган бу мактубларда Стржок Трамп президент "бўлмаслигини" ҳамда "уни тўхтатиш" ниятида эканлигини ёзган.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!