Toyota компанияси Фудзияма тоғи яқинида "ақлли" шаҳар қуришни бошлади

Toyota компанияси Фудзияма тоғи яқинида "ақлли" шаҳар қуришни бошлади

Икки минг киши учун бошпанага айланадиган Woven City деб номланувчи ушбу шаҳар 70,8 гектар майдонга қурилади. Toyota томонидан барпо этиладиган мазкур шаҳар маиший юмушларда ёрдам берадиган турли "ақлли" тизимлар учун синов полигонига айланади: асосий вазифаси датчиклар ёрдамида инсон соғлиғини кузатиш орқали унинг эҳтиёжларини қондирувчи сунъий интеллектга эга робототехника ва уйлар. 

Асосий қурилиш материали — ёғоч, биноларнинг том қисми эса қуёш батареяларига эга "черепица" билан ёпилади. Япон маркасининг Хигаси-Фудзи номли собиқ заводи ҳудудида қуриладиган шаҳардан пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари учун кўчалар автомобиль йўллари билан "чалкашиб" кетади.

Шаҳар бўйлаб водородда ҳаракатланадиган e-Palette учувчисиз бошқариладиган машиналар ҳаракатланади. Юклар ерости туннеллари бўйлаб ташилади. Аҳолининг дам олиши учун бир нечта боғ ва катта марказий майдон бунёд этилиб, у ерларда турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Шаҳар дизайни устида даниялик архитектор Бьярке Ингельс ишлаган, у бунга қадар Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази 2 ва Калифорния ҳамда Лондондаги Google штаб-квартираларини яратишда лойиҳалари билан танилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!