Тошкентдаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди – ИИВ

Тошкентдаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди – ИИВ

«Шовотландия» кафесига қасддан ўт қўйган шахс «Матиз»да манзилга келиб, бино деворларига шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган. Аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлгач воқеа жойини яширинча тарк этган, дея хабар бермоқда ИИВ.

Ушбу жиноятни муқаддам ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми, 168-моддаси, 3-қисми, 127-моддаси, 3-қисми билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ, ёнғин натижасида кафеда ишлаган ва яшаган 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!