Тошкентда қарзини тўламаган “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖга тегишли кўчмас мулк сотилди

Тошкентда қарзини тўламаган “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖга тегишли кўчмас мулк сотилди

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Фарғона туманлараро Иқтисодий судининг 20.09.2019 йилдаги   4-1501-1901/4346-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖдан 214 млн. 161 минг 841 сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги 100708/14-сонли ижро иши бўлим давлат ижрочиси Ж.Рахматов томонидан қўзғатилган.

Ижро ҳужжати туман бўлимига 27.12.2019 йилда келиб тушган бўлиб, қарздорга нисбатан ихтиёрий муддат давомида қарздор томонидан қарздорлик тўланмай келган.   Шунга кўра,  ижро иши юзасидан қарздор томонидан ихтиёрий равишда солиқ қарздорлик тўланмай келганлиги сабабли, бўлим  томонидан  “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёд кўчасида жойлашган  ер участкасининг умумий майдони 22893 м2  бўлган бино иншоотлар хатланиб банд солинган.

Юқоридаги иншоотлар бошланғич нархи 17 млрд. 335 млн. 943 минг сўм миқдорда баҳоланилиб 17.02.2020 йилда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. 09.06.2020 йилдаги №ОА 1407-022601-сонли баённомага асосан мазкур кўчмас мулк 10 млрд 401 млн. 565 минг 800 сўмга сотилиб ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланган ва ижро иши юритиш тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!