Тошкентда ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилди

Тошкентда ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 апрель куни Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, туман прокурори вазифасини бажарувчи Умид Абдуллаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи Отабек Хўжаев, туман ҳокими ўринбосари Фарҳод Нажмиддинов, туман МИБ, Кадастр агентлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан “Абдулла Авлоний” маҳалласининг Миробод кўчасидаги ноқонуний қурилмалар ўрганилган.

Натижада, кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати, кўча юзидаги овқатланиш ҳамда савдо шохобчаларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва бузилган жойларни тартибга келтириш бўйича кўрсатмалар берилди, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!