Тошкентда ички ишлар ходимлари фуқарони калтаклагани ростми?

Тошкентда ички ишлар ходимлари фуқарони калтаклагани ростми?

Ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда бир нечта эркаклар урушиб қолишганининг видеоси тарқалмоқда. Ҳодисани шарҳлаётган видео муаллифи ходимлар айбсиз одамга нисбатан қонунга хилоф тарзда жисмоний куч ишлатганларини айтиб ўтган. 

Мазкур маълумотлар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, видеода акс этган шахсларнинг ва видеони шарҳлаган фуқаронинг шахсий фикридир.

Ҳодиса бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Пробация хизматининг ҳисобида турувчи муқаддам икки марта судланган (2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Одам савдоси”; 2020 йилда 276-модда 1-қисми “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар” бўйича) Азизбек А. унга нисбатан суд томонидан шартли равишда белгиланган жазони ўташ қоидаларини тизимли равишда бузганлиги сабабли пробация катта инспектори майор С. Сайдалиев томонидан чақирилган. Бир неча бор чақирилгач, Азизбек А. инспекторнинг кабинетига ёлғиз эмас, дўсти Фарруҳ С. билан бирга келган.  

Суҳбат давомида катта инспектор Азизбек А.га шартли жазони ўташ қоидаларига риоя қилмаслик учун кўзда тутилган жавобгарлик эслатилди ва тартиб тизимли равишда бузилган тақдирда шартли жазо суд органлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Фарруҳ С. мазкур танбеҳларга жавобан катта инспекторга қўполлик билан эътироз билдириб, Азизбекнинг ёнида ходимни бир неча бор уриб қочиб кетмоқчи бўлди. Фарруҳ С.нинг пробация катта инспекторига ёрдамга келган ходимлар томонидан қўлга олиниши жараёни видеога тушган.

Кўчага чиққач Фарруҳ, унинг синглиси 1993 йилда туғилган муқаддам 219 модда бўйича судланган (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) Нилуфар А. ва Азизбек А. атрофдагиларнинг эътиборини тортиш ва ходимлардан яшириниш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари фуқаро Фарруҳ С.ни “калтаклаб” қонунга хилоф тарзда қўлга олишмоқчиликлари ҳақида бақиришни бошлаганлар.

Мазур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан 21 апрель куни хизмат текшируви тайинланиб, унинг натижаларига кўра ходимларнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузулиши ва ваколати доирасидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмади. Хизмат текшируви хулосасида ходимлар Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ҳаракат қилишгани қайд этилган.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани прокуратураси хизмат текшируви ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича Фарруҳ С.га нисбатан жиноят иши қўзғатди. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!