Тошкентда автобус кўчани ёритувчи бетон устунга бориб урилди

Тошкентда автобус кўчани ёритувчи бетон устунга бориб урилди

 Ҳодиса 12 октябрь куни 17:50 атрофида Навоий кўчасининг Hyatt Regency меҳмонхонаси олдида рўй берган

– Ҳайдовчи машина билан тўқнашув юз беришининг олдини олиш мақсадида рулни буриб юборган

– 5 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган

12 октябрь куни соат тахминан 17:50 атрофида Навоий кўчасининг Hyatt Regency меҳмонхонаси олдидан ўтган қисмида 155-йўналишда Чорсу-Янгиобод бўйлаб ҳаракатланувчи Isuzu автобуси кўчани ёритувчи бетон устунига бориб урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Автобус ҳайдовчиси 34 ёшли Сарвар М.нинг сўзларига кўра, у олдидан кетаётган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига бирдан тўхтаган машина билан тўқнашув юз беришининг олдини олиш мақсадида рулни буриб юборган.

Ҳайдовчининг қўшимча қилишича, воқеа юз берган вақтда автобус салонида 10-12 йўловчи бўлган. Уларнинг беш нафари енгил тан жароҳатларини олган ва саломатлигини текшириш учун шифохонага олиб борилган.

Manba: uz24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!