Тошкентда 9 ой ичида жиноятчилик даражаси ортди

Тошкентда 9 ой ичида жиноятчилик даражаси ортди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ саккизинчи сессиясида маълум қилинди.

Таъкидланишича, амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик чора-тадбирларга қарамасдан қонунбузилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

“Жумладан, ўтган даврда 11 196 та жиноят содир этилди. Уларнинг 4 318 таси фош этилди. Хусусан, фирибгарлик жиноятлари ортяпти”, - дейилган пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Сессияда ҳар бир туманда “жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар танлаб олиниб, қўшимча куч ва воситалар ажратилгани маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!