Тошкентда 58 ёшли энг тажрибали ўғрилардан бири жиноят устида қўлга олинди

Тошкентда 58 ёшли энг тажрибали ўғрилардан бири жиноят устида қўлга олинди

Завқи Зияев илк бор қачон ўғирлик қилганини ўзи ҳам эслолмаса керак, лекин у сўнгги бора қилган ўғирлигидан панжара ортида туриб ҳали анча афсусланади. Сабаби, ҳузур-ҳаловатда яшаши керак бўлган ёшда қилинган жиноят унинг қолган умрини қамоқда ўтишига сабаб бўлди.

“7news.uz” ихтиёрида мавжуд бўлган тергов ва судга оид ҳужжатларга кўра, ўғирликда расман бундан 21 йил аввал қўлга олинган, 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган Завқи Зияев, Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 1998 йил 26 январь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 25,169-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинчалик у Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди (2001 йил 17 ноябрь кунги ҳукмига кўра), Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди (2004 йил 2 август кунги ҳукмига кўра), Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди (2006 йил 18 август кунги ҳукмига кўра), Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди (2013 йил 10 январь кунги ҳукмига кўра) озодликдан маҳрум қилинган.

Гувоҳи бўлганингиздек, Завқи Зияев бир неча маротаба айнан ўғирлик жиноятини содир этиб, инсонларнинг мулкига тажовуз қилган.

У Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек”, 58 ёшни қарши олган, невараларини ўйнатиб юрадиган ёшга борган отахон яна ўғирликка қўл урди. Ўзганинг ҳаққидан ва умуман худодана қўрқмаган Завқи Зияев, 2019 йил 4 июнь куни соат тахминан 10:30 да Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Қумариқ маҳалласидан ўтиб кетаётган 122-сонли автобус салонида бўла туриб, мазкур автобусда кетаётган И.М.нинг чап томон чўнтагидан 350.000 сўм пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида жабрланувчининг ўғли С.У. томонидан ушлаган.

Ушбу жинояти учун эса у, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2019 йил 10 июлдаги ҳукмига асосан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд шу ўринда жуда адолатли қарор чиқариб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўталишини белгилади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!