Тошкент йўл ҳаракатини бошқаришда Москва тажрибасини ўрганади

Тошкент йўл ҳаракатини бошқаришда Москва тажрибасини ўрганади

Ушбу кунларда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент ШИИББ ЙҲХБ вакилларидан иборат делегация йўл-транспорт инфраструктураси соҳасида тажриба ўрганиш мақсадида Москва шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Москва ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида бўлиб ўтган учрашувда пойтахт ҳокимлиги ва Москва мэрияси ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Москва ҳукумати барча йўналишлар, жумладан, молиялаштириш бўйича ҳам ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Шунингдек, шаҳар йўловчи транспортини ривожлантириш, автобуслар етказиб бериш, йўл-транспорт инфраструктураси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Москва шаҳридаги йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази фаолияти билан танишди. 1999 йилда ташкил этилган ушбу марказ Россия пойтахтидаги транспортлар билан боғлиқ ҳолатни яхшилаш бўйича МДҲдаги энг намунали ташкилотлардан ҳисобланади.

Делегация шунингдек, Москвадаги қатор транспорт ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!