Тошкент яқинида икки аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент яқинида икки аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Янгийўл туманида Кобальт нинг МАЗ-509А юк машинасининг яримтиркама бортига урилиши натижасида икки киши вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

ИИВ хабарига кўра, авария 17 май куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Термиз йўлининг 827 километрида содир бўлган.

Сурхондарёдан бўлган Кобальт русумли автомашина ҳайдовчиси техник носозлиги сабабли тўхтаб турган МАЗ-509А юк автомашинасининг яримтиркама бортига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада Кобальт автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилоятидан бўлган икки аёл воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Кобальт автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!