Тошкент вилоятидаги хонадонда юз берган газ туфайли портлашда ҳалок бўлганлар бор

Тошкент вилоятидаги хонадонда юз берган газ туфайли портлашда ҳалок бўлганлар бор

Бугун, 11 ноябрь куни, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Сурум маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, оқибатда 2 нафар шахс вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойига зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!