Тошкент вилоятида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» аниқланди

Тошкент вилоятида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» аниқланди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида профилактика инспекторлари “Қорадори-2021” доирасида гиёҳвандлик воситалари, хусусан, каннабис ва марихуана етиштириш учун ташкил қилинган “махсус лаборатория”ни аниқлади. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 16 сентябр куни “Бунёдкор” МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Текширув давомида хонадоннинг 4 кв.м. ўлчамли хонаси (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) махсус жиҳозлангани ва у ерда 20 дона елим гултуваклар ичига тупроқ ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланади.

Тошкент вилоятида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» аниқланди

Бундан ташқари, текширув давомида фуқаро Т.Ш.нинг хонадонидан каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли ҳажмли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси, гугурт қутиларида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигининг майдаланган барглари, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар, ялтироқ қоғозлар, электрон тарозилар ва махсус елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинади.

Тошкент вилоятида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» аниқланди

Тошкент вилоятида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» аниқланди

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизага кўра, фуқаро хонадонинг олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган – жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!